Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Муҳаммад Кабир Баҳодирхонов Самарқанд давлат университетида ўтказилган учрашувда ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасигача бўлган машаққатли ва мазмунли илм йўли ҳақида талабаларга сўзлаб берди.
Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини яратган ва у турдошларига қараганда анча самарали эканлиги мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда. Чунки шу пайтгача дунё олимлари томонидан ихтиро қилинган қуёш панелларининг барчаси қуёшдан келаётган энергиянинг 20 фоизини электр энергиясига айлантира олган. Академик яратган технология эса қуёш энергиясининг 60 фоизини электр энергиясига айлантира олади.
— Физиканинг ўзгармас қонунияти бор — табиатда ҳеч нарса йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди, — дейди М. Баҳодирхонов. — Фақат моддалар бир турдан иккинчисига ўзгаради. Демоқчиманки, биз ҳам шу пайтга қадар номаълум бўлган илмни исботлаб, фанга маълум қилдик. Буни шу ерда ўтирган ҳар бир талаба амалга ошириши мумкин. Тўғри, бу йўлда киши жуда кўп изланади, ҳатто, қийинчиликлар, қаршиликлар, зиддиятлар, тўсиқларга учрайди. Аммо ортга чекинмаслик керак. Доимо олға интилиш зарур. Сиз ҳам ўқинг, ўрганинг, изланинг, чекинманг. Илм йўлида меҳнат қилган, изланган ҳар бир киши академик бўлишга ҳақли. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди