23:10 / 08.03.2018
5 189

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда ўз ўрнини яхшилади

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда ўз ўрнини яхшилади
«Speedtest Global Index» маълумотига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги ошган.

«Xabar.uz»нинг маълум қилишича, «Speedtest.net» интернет сервиси анъанавий «Speedtest Global Index» рейтингини эълон қилган. Унда 2018 йил февраль якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги маълумотлари жой олган.

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича январ ойидаги кўрсаткичини бир поғонага яхшилади ва 120-ўринга (6,56 Мбит/с) кўтарилиб олди.

Симли интернет рейтингида эса Ўзбекистон аввалги ойга нисбатан икки ўринга юқорилаб, 124-поғонани (6,39 Мбит/с) банд этган.

Рейтингда мобиль интернет тезлиги бўйича Норвегия (62,07 мбит/с), симли интернет тезлиги бўйича эса Сингапур (161,53 мбит/с) етакчилик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда ўз ўрнини яхшилади