21:38 / 15.03.2018
5 453

Ахборот технологиялари вазирлиги интернет тезлигини ошириш масаласида иш олиб бормоқда

Ахборот технологиялари вазирлиги интернет тезлигини ошириш масаласида иш олиб бормоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда консалтинг ва аудит бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи PricewaterhouseCoopers (PwC) халқаро компаниялар тармоғи делегациялари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорида олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботни тақдим қилдилар. Шунингдек, тақдимотда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан халқаро илғор тажрибалар қайд этилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатнинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, хусусан халқаро интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.

Томонлар ҳамкорликни экспертлар иштирокида иккала томон учун ҳам манфаатли келишувлар доирасида давом эттиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўз ўрнини бироз яхшилагани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ахборот технологиялари вазирлиги интернет тезлигини ошириш масаласида иш олиб бормоқда