20:58 / 16.03.2018
7 627

Россиянинг янги қуроли Ердаги бутун ҳаёт учун таҳдид деб ҳисобланмоқда

Россиянинг янги қуроли Ердаги бутун ҳаёт учун таҳдид деб ҳисобланмоқда
Бортида ядро зарядини ташишга қодир янги сувости атом кемаси «Status-6» кобалт бомбаси ҳисобланиб, бутун бир қитъаларни ҳаёт мавжуд бўлмаган ҳудудларга айлантириши мумкин. Бу ҳақда ядро қуролини қўллаш оқибатларини тадқиқ этувчи Стивен Шварц маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.

Мутахассиснинг сўзларига қараганда, ядро қуролининг ер яқини ёки юзасидаги детонацияси радиоактив чиқиндиларнинг тушишига олиб келади. Портлаш вақтида оловли булут тупроқ ва сувни ўзига ютиб, уларни радионуклидлар билан ифлослантиради, шундан сўнг улар атмосферага ташланиб, катта масофага ёйилади.

Таркибида кобалт-60 бўлган чанг ва сув зарралари шамол билан портлаш эпимарказидан минглаб километр масофага ёйилиши мумкин. «Status-6» Вашингтон яқинида портласа, радиоактив чиқиндилар Канада ва Мексикага тушиши мумкин. Шварцга кўра, исталган ифлосланган ҳудуд 50 йил давомида яшаш учун яроқсиз бўлади. Ер остига яширинган одамлар юқорига чиқишга уринганда радиациянинг ҳалокатли дозасига дучор бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россиянинг янги қуроли Ердаги бутун ҳаёт учун таҳдид деб ҳисобланмоқда