13:10 / 20.03.2018
4 355

Facebook видео орқали пул ишлаш имконини яратмоқда

Facebook видео орқали пул ишлаш имконини яратмоқда
Facebook компанияси видеога пуллик обуналарни ишга туширишни режалаштирмоқда. Фойдаланувчилар бунинг эвазига у ёки бу видео муаллифининг эксклюзив маҳсулотига кириш ва унинг обуначиси белгисини олиши мумкин, деб хабар беради Кун нашри компания матбуот хизмати хабарига таяниб.

Обуна ойига 4,99 доллар туради, деб хабар қилди Recode нашри манбаларга таянмаган ҳолда. Видео муаллифи бу суммадан 3,5 долларни олади – қолган фоиз Apple ва Google’га ўз платформаларида транзакциялар ўтказилгани учун берилади.

Recode’нинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ видео муаллифлари YouTube’га ўтиб кетмасликлари учун обуналарни ташкил қилмоқда. Нашр маълумотига кўра, янги функцияни синовдан ўтказиш апрель ойи ўрталарида бошланади. Дастлаб обуналар фақат видео муаллифларининг чекланган доирасига тақдим этилади, дея маълум қилишган Facebook’дан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook видео орқали пул ишлаш имконини яратмоқда