15:45 / 24.03.2018
6 641

«Бир Ой» ва «Статус+» тариф режаларидаги 4G-бонуслар янада мослашувчан ва қулай бўлди

«Бир Ой» ва «Статус+» тариф режаларидаги 4G-бонуслар янада мослашувчан ва қулай бўлди
«Beeline» «Bir Oy» ва «Status+» тариф режаларидаги 4G-бонуслар янада мослашувчан ва қулай бўлганлиги ҳақида хабар қилди. Энди бонусли 4G Интернетидан 2G, 3G, 4G тармоқларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Илгари бонусларнинг бир қисми 4G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган мобил қурилмалари бор абонентлар учун амал қилар эди. Энди абонентларнинг қулайлиги учун тариф режаси доирасида тақдим этиладиган интернет-трафик абонент фойдаланадиган тармоққа боғлиқ эмас.

«Bir Oy» тариф режаси

2G, 3G, 4G тармоқларида барча йўналишлар учун 2000 МБ

Ижтимоий тармоқлар учун 1000 МБ: Facebook, Odnoklassniki, Instagram

«Status Silver +» тариф режаси

2G, 3G, 4G тармоқларида барча йўналишлар учун 6000 МБ

Ижтимоий тармоқлар учун 3000 МБ: Facebook, Odnoklassniki, Instagram

«Status Gold +» тариф режаси

2G, 3G, 4G тармоқларида барча йўналишлар учун 12000 МБ

Ижтимоий тармоқлар учун 6000 МБ: Facebook, Odnoklassniki, Instagram

«Status Platinum +» тариф режаси

2G, 3G, 4G тармоқларида барча йўналишлар учун 30 000 МБ

Ижтимоий тармоқлар учун 15 000 МБ: Facebook, Odnoklassniki, Instagram

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Бир Ой» ва «Статус+» тариф режаларидаги 4G-бонуслар янада мослашувчан ва қулай бўлди