Фото: «Hi-tech.mail.ru»
«Доктор Веб» компанияси «Google» видеосервисида хавфли вирус тарқалганини маълум қилди. У зарарланган қурилмадаги файллар ва шахсий (ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар ва бошқа онлайн сервислардаги) маълумотларни ўғирлайди. Вирус айни вақтда ҳам тарқалишда давом этмоқда, деб ёзади «Хабар» нашри.
Зарарли дастур «Trojan.PWS.Stealer.23012» номини олган. Ёвуз ниятли кимсалар зарарли дастур ҳаволаларини «YouTube»даги видеороликлар остидаги изоҳларга жойлаштирмоқда. Кибержиноятчилар вирусни турли фойдали дастурлар сифатида тақдим этяпти.
Ҳаволалар «Яндекс.Диск» серверига элтади. Фойдаланувчи сайтдаги ҳаволага босиши учун ролик саҳифаларига сохта ижобий изоҳларни қолдиришмоқда. Мазкур ҳавола орқали ўтишга уринганингизда вирус компьютерингизга ўзидан-ўзи очилиб кетувчи RAR-архивини юклаб олади.
Вирус компютерда «Chrome», «Яндекс. Браузер», «Opera», «Vivaldi», «Kometa», «Orbitum», «Dragon», «Amigo», «Torch» браузерларидаги
- «Cookies» файлларни йиға бошлайди;
- Браузерларда сақлаб қўйилган логин/пароллар;
- Экраннинг суратини ўғирлайди.
Шунингдек, у «Windows»нинг ишчи столидан ҳам нусха кўчиради. Олинган барча маълумотлар жиноятчиларнинг серверларига юборилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди