«Apple» 2020 йилда эгилувчан «iPhone» тақдим этади

  • Технология
  • 24-03-2018, 23:30
  • 648
  • «Apple» 2020 йилда эгилувчан «iPhone» тақдим этади
    Одатда эгилувчан смартфонлар деганда кўпчиликнинг хаёлига «Samsung» компаниясининг маҳсулотларига келади, бироқ «Apple» ҳам эгилувчан смартфонлар устида фаол иш олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, компания 2020 йилда ўзининг биринчи эгилувчан «iPhone»ни тақдим этади, деб ёзади «Хабар» нашри.

    Америка инвестиция компанияси таҳлилчиларидан бирининг айтишича, у «Apple»га эҳтиёт қисмларини етказиб бериш билан шуғулланадиган осиёлик танишидан янги смартфон қачон тақдим этилиши мумкинлигини билиб олган. «Apple» экрани эгилувчан смартфон ҳамда ўз дисплейи майдонини икки баробарга ошириб, планшетга айлана оладиган смартфонни яратиш устида иш олиб бормоқда.

    Кўринишидан, гап кўплаб смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан тақдим этилган китоб ёки вертикал шаклда йиғилувчи қурилма ҳақида кетмоқда. 2017 йилнинг охирида «Apple» шу турдаги эгилувчан смартфонга патент ҳам олган эди.

    Эслатиб ўтамиз, «Apple» компанияси смартфон экранларини яратишда «LG» билан ҳамкорлик қилади. Мазкур компания аввалроқ эгилувчан экранни яратишга муваффақ бўлган.

    » » «Apple» 2020 йилда эгилувчан «iPhone» тақдим этади
    Яндекс.Метрика