19:38 / 26.03.2018
5 022

«UzCard» телеграмда "уя қурган фирибгарлар"дан огоҳлантирди

«UzCard» телеграмда "уя қурган фирибгарлар"дан огоҳлантирди
Фото: «uzcard.uz»
«UzCard» барча пластик карта эгаларини фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёр бўлишга чақирди. Бу ҳақда Хабар нашри маълум қилади.

— Бугун «Telegram» тармоғида пайдо бўлган пластик карта билан боғлиқ фирибгарликка эътиборингизни каратмоқчимиз, — дейилади хабарда. — Биз томонимиздан шубҳали каналлар топилди. Унда мобиль иловалар орқали пул ўтказиш йўли билан ноқонуний бизнесга чорлаш мақсадида эълонлар жойлаштирилган. Эълонда «картадан картага пул ўтказиш» хизмати орқали маблағ ўтказиш сўралиб, бу суммани маълум вақтда 20 фоизга кўпайтириб беришни ваъда қилишган. Бу ҳолатда ўз пулларингизни йўқотишингиз эҳтимоли жуда катта.

Фойдаланувчилар бу каби бошқа эълон ёки чақирувларга дуч келишганида «UzCard» маъмуриятига хабар беришлари сўралган.

Эҳтиёт бўлинг, бундай шубҳали хизматларга ишонганларнинг интернет-фирибгарлар қармоғига илиниши турган гап.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «UzCard» телеграмда "уя қурган фирибгарлар"дан огоҳлантирди