Олимлар яратган Li-Fi технологияси Wi-Fi’дан 100 баробар кучли бўлади

  • Технология
  • 25-11-2015, 19:51
  • 1 287
  • Олимлар яратган Li-Fi технологияси Wi-Fi’дан 100 баробар кучли бўлади

    Олимлар 4 йилдан буён иш олиб бораётган Li-Fi технологияси Wi-Fi муқобили бўлиши мумкин. Янги технология тезлик борасида Wi-Fi’дан 100 марта кучлироқ бўлади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

    Li-Fi маълумотларни LED-светодиодлар орқали юборади. Улар наносония тезлигида ўчиб-ёнгани сабабли инсон кўзига кўринмайди.

    2011 йилда олимлар 557 Гб/с тезликка эришган эди. Бироқ керакли қурилмаларсиз уй шароитида Li-Fi 1 Гб/с тезликка чиқади, холос.

    Шунингдек, янги технология маълумотларни девор орасидан ҳам ўтказа олади. Келажакда LED-светодиодларидан фойдаланиш орқали Li-Fi икки вазифа: хонани ёритиш ҳамда қурилмалар “алоқа”сини таъминлаб бериши мумкин.