Ўзбекистон ва Жаҳон банки ҳамкорликда интернет ва рақамли технологияларни ривожлантиради

  • Технология
  • 13-04-2018, 12:50
  • 761
  • Ўзбекистон ва Жаҳон банки ҳамкорликда интернет ва рақамли технологияларни ривожлантиради
    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Жаҳон банки делегацияси билан интернет ва рақамли хизматларни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.

    Томонлар ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш кўзда тутилган Digital CASA лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар.
    "Ўзбекистон томони лойиҳадан кутаётган натижалар хусусида маълум қилиб, Бутунжаҳон банки билан истиқболдаги ҳамкорлик юзасидан таклифларини баён қилди. Томонлар истиқболда иккитомонлама манфаатдор ҳамкорликни давом эттириш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашишга келишиб олдилар”, — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

    Мазкур лойиҳа мамлакатда рақамли технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш, "электрон ҳукумат" тизимларини жорий қилиш ҳамда рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш каби мақсадларни кўзлайди.

    Марказий ва Жанубий Осиёни ягона рақамли хабга боғлайдиган ва трансчегаравий телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган Digital CASA лойиҳаси денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатларга Интернетга тезкор уланиш, шунингдек, мамлакатнинг транзит салоҳиятини оширишига хизмат қилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев январ ойида масъул шахсларга интернетга уланиш нархларини пасайтириш, интернетга уланиш тезлигини ошириш бўйича топшириқ берганди.

    Яндекс.Метрика