15:30 / 16.04.2018
3 587

Ўзбекистонликлар «Яндекс» компаниясининг бепул Мобил ишланмалар мактабида ўқиши мумкин

Ўзбекистонликлар «Яндекс» компаниясининг бепул Мобил ишланмалар мактабида ўқиши мумкин
«Яндекс» бепул Мобил ишланмалар мактабига қабул бошланганини эълон қилди, деб ёзади Дарё нашри.

Компания хабарида айтилишича, мактаб Android учун дастурлар яратишга бағишланади. «Яндекс» дастурчилари у ерда ўқитувчилик қилади.

Мобил ишланмалар мактаби ҳатто шунчаки «ўзи учун» тажриба сифатида бўлса ҳам, дастур яратишга уриниб кўрганлар учун мўлжалланган. Бундан ташқари, алгоритмларни билиш ва Java бўйича бошланғич билимларга эга бўлиш талаб этилади.

Мактабдаги машғулотлар июлда бошланади, улар кечки пайт 19:00 дан кейин ўтказилади. Мобил ишланмалар мактабида ҳар қандай ёшдаги ва мутахассисликдаги кишилар ўқиши мумкин: диплом ва аттестат талаб этилмайди.

Мактабга ўқишга кириш учун анкетани тўлдириш ва синов вазифасини бажариш керак (тавсифлар ва скриншотларга таяниб, галерея кўринишидаги мобил дастурни яратиш лозим).

«Яндекс» нашрга маълум қилишича, Мобил ишланмалар мактабига қабул синовидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон фуқароларининг Москвагача йўл харажатлари ва ўқиш давридаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонликлар «Яндекс» компаниясининг бепул Мобил ишланмалар мактабида ўқиши мумкин