Россия президенти Владимир Путин суднинг Telegram мессенжерини блоклаш ҳақидаги қароридан хабардор. Бу ҳақда РФ етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Журналистлар Песковдан Путинга Telegram блокланиши билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисобот беришгани ҳақида савол билан мурожаат қилишди.
«Тўғри савол, бироқ, албатта, президент суд томонидан блоклаш ҳақида қабул қилинган қарордан хабардор», - дея жавоб қайтарган у.
13 апрель куни Москва шаҳрининг Таганка суди Роскомнадзорнинг Telegram’ни блоклаш бўйича аризасини қаноатлантирди. Бу мессенжер ишлаб чиқувчиларининг ФХХга шифрлаш калитларини топширишдан бош тортгани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мессенжер сармоядори, Qiwi асосий акциядори Сергей Солонин Telegram IP-манзилларни смартфонлардаги ички функциялар орқали ўзгартириш имконини бериши, ҳамда шунинг учун у Роскомнадзорнинг блоклашга бўлган уринишларига қарамай, ҳамон ишлаётгани ҳақида маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”