“UMS” сайтида бепул SMS жўнатиш хизмати ташкил этилди

  • Технология
  • 22-12-2014, 20:57
  • 4 465
  • “UMS” сайтида бепул SMS жўнатиш хизмати ташкил этилди

    Ўзбекистонда “МТС-Ўзбекистон” ўрнига ташкил этилган ва 1 декабрдан фаолиятини бошлаган “UMS” мобил оператори сайтидан SMS жўнатиш хизмати ишга туширилди. Ушбу бепул хизмат орқали фақат “UMS” абонентларига матнли хабар йўллаш мумкин.

    Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда “GSM”да мобил алоқа хизматини тақдим этувчи қолган икки компания – “Ucell” ва “Билайн-Ўзбекистон” сайтлари орқали ҳам бепул SMS жўнатиш мумкин.

    Манба: Kun.uz