17:35 / 22.04.2018
5 315

Девор ортидаги нарсани ҳам кўрсата оладиган жиҳоз яратилди

Девор ортидаги нарсани ҳам кўрсата оладиган жиҳоз яратилди
АҚШ қўшини тадқиқот лабораторияси(ARL)да ишлаб чиқилган жиҳоз камера орқали кеча-ю кундуз назорат қилиб, девор орқасидаги объектнинг нима эканини аниқ кўрсата олади. Бу ҳақда «Sabah» нашри хабарига таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

«ARL» мутахассислари Бенжамин Ригган, Нацаниал Шорт ва Шовен Ҳюнинг баёнотида айтилишича, бу технология ёруғлик ва қоронғиликда ҳам объектнинг қандайлиги, агар у инсон бўлса, кимлигини ҳам аниқлаб берар экан.

Бу янги технология турдошлари орасида энг замонавий ва арзон экан.

Ушбу технология фақат хавфсизликни таъминлаш учун эмас, айни пайтда уруш майдонларида рақибнинг кимлигини аниқлаш, қора рўйхатда турган кишиларни топиш учун ҳам қўлланади.

АҚШ ОАВ янги технология оммалашса, яшашдан маъни қолмайди, чунки у орқали одамларнинг яшаш тарзи, ҳатто оилавий сирлари ҳам фош этилиши мумкин деган андишага бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Девор ортидаги нарсани ҳам кўрсата оладиган жиҳоз яратилди