17:09 / 30.04.2018
4 497

Чексиз миқдорда қайта ишлаш мумкин бўлган пластик кашф қилинди

Чексиз миқдорда қайта ишлаш мумкин бўлган пластик кашф қилинди
Фото: «Hi-tech.mail.ru»
Қайта ишлашдаги мураккаблик — пластикнинг асосий муаммоси ҳисобланади. У деярли парчаланмайди, дарё ва денгизларни ифлослантиради, тирик организмларда тўпланиб қолади. Америкалик олимлар мазкур муаммога ечим топди, деб хабар беради «Xabar» нашри.

Улар деярли чексиз миқдорда полимерлаш ва деполимерлаш хусусиятига эга пластикни олишга муваффақ бўлди. Янги бирикмага мономер сифатида гамма-бутиролактон молекуласидан фойдаланилган. Полимерлаш жараёни алоҳида шароитларни талаб этмайди: реакция хона ҳароратида ва минимал миқдордаги катализаторлар иштирокида амалга ошади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги материал пластикнинг замонавий турларига мос келади. Унинг ўзига хос жиҳати — кўп маротаба қайта ишлаш имкониятига эга эканлиги. Материал осонликда 120 даража Цельсийда парчаланади. Шу билан бирга олинган мономерлардан яна пластик яратишда фойдаланиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Чексиз миқдорда қайта ишлаш мумкин бўлган пластик кашф қилинди