Калифорния аҳолиси ўз уйларининг томига қуёш батареясини ўрнатиш мажбуриятини олди. Мазкур ташаббус 9 май куни штатнинг энергетика комиссияси томонидан қабул қилинган, деб хабар беради «Xabar.uz» нашри.
Янги қоида штат қонун чиқарувчиларининг тасдиқловига муҳтож эмас ва 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.
Эскпертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, эндиликда Калифорнияда янги уйни қуриш нархи тахминан 10 минг долларга қимматлашади, бироқ қўшимча харажатлар 10—12 йил ичида бутунлай қопланиб кетади. Қуёш батареяларини якка тартибда ёки кўп квартирали уйларга умумий қилиб ўрнатиш мумкин бўлади. Ушбу қоида фақатгина атрофдаги қурилишга электр энергиясини узатишда муаммони юзага келтирувчи бинолар учун истисно қилади.
Маҳаллий ҳукумат ва экологлар мазкур янги қарор атмосферага ис газининг тарқалишини камайтиришига ишонмоқда. Бундан ташқари бу бутун мамлакатни қайта тикланувчи энергия манбаидан фойдаланишга ўтказишда муҳим қадам ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, АҚШ қайта тикланувчи энергиялар ҳисобига ўзини 80 фоиз таъминлай олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади