ОАВ АҚШнинг «Абрамс» танкини Россиянинг «Армата»си билан таққослади

  • Технология
  • 17-05-2018, 13:26
  • 991
  • ОАВ АҚШнинг «Абрамс» танкини Россиянинг «Армата»си билан таққослади
    АҚШнинг «Абрамс» танки/Фото: Getty Images
    Экспертлар Калининград яқинидаги танк жангини моделлаштиришди ва Т-14’нинг «Армата» универсал гусеницали платформадаги жанговар кучи ҳамда Американинг «Абрамс» танкини таққослашди. Мақола National Interest журналида эълон қилинган.

    Россиянинг «Армата»танки/Фото: РИА «Новости»
    Журналдагилар 2020-йилларда юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий вазиятни тахмин қилишди: Калининград яқинида Россия ва АҚШ қуруқликдаги қўшинларининг тасодифий тўқнашуви.

    Нашрдан билдиришларича, бу пайтда АҚШда «Женерал Дайнэмикс» M1A2 SEP v.4 «Абрамс» асосий танкка айланса, Россия қўшинларида Т-72Б3М, Т-80БВМ, Т-90М ва Т-14 «Армата» бўлади.

    Швейцария қуролли кучлари капитани Штефан Бюлернинг фикрича, «Армата» танклари Американинг «Абрамс» ёки Германиянинг «Қоплон 2»дан манёвр қила олиш бўйича устун келади: Россия танки улардан куч бўйича ортда қолмайди, бироқ, шу билан бирга, анча енгилроқ.

    Бюлернинг фикрича, АҚШ танкларида кузатув тизимлари яхши такомиллашган. Бироқ, унинг таъкидлашича, улар барча танкларда нисбатан кучсиздир. Унинг фикрича, бу ушбу турдаги қуролнинг заиф жойи ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The National Interest АҚШнинг F-22 Raptor қирувчисининг Россияга қарашли Су-57 билан ҳаво жангидаги имкониятларини баҳолаб чиққанди.

    » » ОАВ АҚШнинг «Абрамс» танкини Россиянинг «Армата»си билан таққослади
    Яндекс.Метрика