23:39 / 17.05.2018
4 980

Сувда чўкмайдиган, симсиз қувватланадиган смартфон тақдим қилинди

Сувда чўкмайдиган, симсиз қувватланадиган смартфон тақдим қилинди
«VKworld» компанияси янги ҳимояланган «VK7000» смартфонини тақдим этди. Смартфоннинг ўзига хос жиҳати у ичига сув ва чанг киришидан мутлақ ҳимояланган, деб хабар беради «Хабар» нашри.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, мазкур қурилма сувда чўкмас экан. Бундан ташқари смартфонга кенг сиғимли аккумулятор, иккиталик камера, юзни сканерлаш ва симсиз қувватлантириш функцияси ўрнатилган.

«VKworld VK7000» махсус ҳимоя ғилофига эгалиги сабаб сувда чўкмайди. Смартфон IP68 стандарти бўйича ҳимояланган, бу эса унга бир метр чуқурликдаги сув остида тура олиш имкониятини тақдим этади.

Смартфонга 5,2 дюймли HD-дисплей, «MediaTek MT6750T» процессори, 4 гигабайт тезкор хотира, 64 гигабайт ички хотира, 16 ва 5 мегапикселли иккиталик камера ўрнатилган. Фронтал камераси эса 13 мегапикселлга тенг. Аккумулятор сиғими 5 600 мА/соатни ташкил этади.

Айни вақтда «VKworld VK7000»ни 149 доллар эвазига харид қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сувда чўкмайдиган, симсиз қувватланадиган смартфон тақдим қилинди