Шавкат Мирзиёев АҚШдан олиб келинган янги самолётни кўздан кечирди (фото)

  • Технология
  • 18-05-2018, 20:53
  • 2 094
  • Шавкат Мирзиёев АҚШдан олиб келинган янги самолётни кўздан кечирди (фото)
    Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Boeing-787 самолётини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Dreamliner, яъни «орзу лайнери» деб номланувчи ушбу ҳаво кемаси 14 минг километрга тўхтовсиз уча олади. 270 йўловчи ўрнига эга. Самолёт борти композит материаллардан тайёрлангани ёқилғи тежамкорликни таъминлайди. «Ақлли» технологиялар, салондаги қулайлик йўловчиларга замонавий қулайлик яратади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Маълумки, илгари иккита шундай самолёт сотиб олинган эди. Президентнинг февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта Dreamliner харид қилинди. Давлат раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи якунида ушбу ҳаво кемаси мамлакатга олиб келинди.

    Шавкат Мирзиёев ушбу авиалайнерни кўздан кечирди, хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан маълум қилишларича, куни кеча Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг Boeing компанияси ўртасида битим имзоланган. 2019 йилда иккита, 2020 йилда яна битта Dreamliner олиб келинади.

    » » Шавкат Мирзиёев АҚШдан олиб келинган янги самолётни кўздан кечирди (фото)
    Яндекс.Метрика