20:23 / 31.05.2018
4 936

Бухоролик коллеж талабаси «ақлли уй» ихтиро қилди…

Бухоролик коллеж талабаси «ақлли уй» ихтиро қилди…
Яқинда Бухорода «Ёш ихтирочи» деб номланган кўрик танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда Бухоро вилоятида яшовчи жами 30 нафар ёш ихтирочилар ишлаб чиқариш, сайёҳлик ва қишлоқ хўжалигига оид ихтиролари билан фаол иштирок этди. Танловга ташриф буюрганларнинг эътибори эса Бухоро туманидаги профессионал коллеж талабаси Дилёр Эргашев яратган «ақлли уй»га қаратилди. Дилёрнинг айтишича, «ақлли уй» масофадан туриб бошқарилади. Яъни, сиз махсус пульт ёрдамида беш километр масофадан туриб уй ичкарисида нималар бўлаётганини аниқлай оласиз.

Танлов натижаларига кўра, Бухоро туманига қарашли сайёҳлик коллежи талабаси Улуғбек Бафоев, Ғалласий профессионал коллежи талабаси Дилноза Ғанижоновалар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритди.

Ғолибларга эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бухоролик коллеж талабаси «ақлли уй» ихтиро қилди…