20:13 / 04.06.2018
7 058

Ўзбекистонда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширилади

Ўзбекистонда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширилади
Ўзбекистонда Хитой ва Ҳиндистоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда мотоцикл техникасини чиқариш бўйича бир йўла иккита завод ишга туширилиши режа қилинмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” Sputnik’ нашригага таяниб хабар бермоқда.

«Наманган вилоятида Хитойнинг Lifan компанияси билан янги корхона очилади. У ерда скутер, мотоцикл ва уч ғилдиракли юк мотороллерлари ишлаб чиқарилади. Заводни Норин механика заводи базасида йил охиригача ишга туширишни режалаштирмоқдамиз», — деган «Ўзавтосаноат» раҳбари Умиджон Салимов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони эски хатоларини такрорламоқчи эмас, шу сабабли ушбу сегментда рақобатни ривожлантиради. Шу мақсадда, деди у, «Ўзавтосаноат» бундай лойиҳадан яна биттасини Ҳиндистоннинг Bajaj компанияси билан ҳамкорликда ишга туширади.

«Навоийда Ҳиндистон бозорининг етакчиларидан бири — Bajaj билан заводни ишга тушириш устида ишлаяпмиз. Биз улар билан музокаралар олиб боряпмиз», — деди Салимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда мотоцикл ишлаб чиқарувчи иккита завод ишга туширилади