08:30 / 05.06.2018
5 337

Ихтиро!!! Ушбу «Ақлли дўппи»ни кийган ҳайдовчи рулда ухлаб қолмайди (видео)

Ихтиро!!! Ушбу «Ақлли дўппи»ни кийган ҳайдовчи рулда ухлаб қолмайди (видео)
Достон Мардиев. Фото: «uzdaily.uz»
«Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури ижодкорлари ёш ихтирочи, Тошкентдаги Инҳа университети талабаси Достон Мардиев ҳақида репортаж тайёрлади.

Достон ўзининг бир қатор ихтиролари билан қатор танловларда совриндор бўлган. Унинг навбатдаги ихтироси ҳам антиқа — у оддий эркаклар дўпписидан «ақлли» дўппи яратди, деб ёзади Хабар нашри.

Ғоя муаллифининг айтишича, «Smart дўппи» узоқ манзилга отланган ҳайдовчиларга асқотади. У мудроқ босган ҳайдовчини хушига келтиради, кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олади.

Дўппининг икки ёнига тебранувчи мослама ҳамда ўчириб-ёқиш тугмасини ўрнатилган. Уни кийишдан олдин тугма босилади. Узоқ масофага отланган ҳайдовчи толиқиб, мудроқ тутса, бунда бош ҳар тарафга тебранади. Шундай пайтда гаджет буни сезади ва вибрацион қурилма ишга тушади. Тебраниш ҳайдовчини уйғотади.

Тўлиқ репортажни қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ихтиро!!! Ушбу «Ақлли дўппи»ни кийган ҳайдовчи рулда ухлаб қолмайди (видео)