16:43 / 07.06.2018
5 223

Ўзбекистонда илк кобейжинг пластик карталари 1 июлдан чиқарилади

Ўзбекистонда илк кобейжинг пластик карталари 1 июлдан чиқарилади
Фото: «Uzcard.uz»
Илк кобейжинг пластик карталари Ўзбекистонда 1 июлдан чиқарилади, деб хабар бермоқда Дарё Ягона умумреспублика процессинг марказига таяниб.

Яқинда марказ Хитойда UnionPay International билан кобейжинг карталарини чиқариш бўйича биринчи шартномани имзолаган. Маълум бўлишича, UnionPay кобейжинг карталари чиқариладиган биринчи банк «Алоқабанк» бўлади.

Имзоланган шартнома кобейжинг карталарини UzCard тўлов тизими остида Ўзбекистонда ҳам, UnionPay International тўлов тизими остида эса чет элда ҳам ишлатиш имконини беради.

UzCard карталарини қабул қилувчи барча банкоматлар халқаро сертификациядан ўтиб, UnionPay карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланмоқда.

Энди туристлар UnionPay карталари билан банкоматлар орқали маҳаллий валютани нақдлаштириб олиши ва POS-терминаллар орқали тўловларни ўтказиши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда илк кобейжинг пластик карталари 1 июлдан чиқарилади