Фото: «bizuckisiyiz»
Беркли университети профессори Омар Яги қуруқ ҳаводан сув олиш қурилмасини саҳрода синаб кўрди. Яги сувни ютишга қодир металлоорганик асосни яратди, деб хабар беради «Хабар» нашри.
Бу майда кристаллар кўринишидаги кукун бўлиб, ҳаво ҳарорати пасайиши билан сув молекулалари унда бирлашади. Шундан сўнг ҳарорат яна кўтарилади ва сув атроф-муҳитга тарқалади.
Ўтган йили Яги ушбу жараённи кичик кўламда намойиш этганди, бироқ у ўз жамоаси билан энди анча кенг кўламли тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Олимлар экспериментал сув генератори самарадорлигини оширишга ва уни кечаси ҳарорат нолдан тушиб кетса-да, ишлашини таъминлашга муваффақ бўлган.
«Бир вақтнинг ўзида бир нечта стартап ушбу ғояни амалга ошириш ниятида. Бу таннархи дастлабки ихтиромизникидан 150 баробар паст бўлган катализаторнинг алюминийли версияси ёрдамида амалга оширилди. Қурилма атроф-муҳит ҳароратида қуёш нури ёрдамида ишлайди. Ҳеч қандай қўшимча энергиясиз саҳрода ҳам сув тўплаш мумкин. Алюминийли металлоорганик асоснинг арзонлиги сув ишлаб чиқариш амалиётини оширади», — дейди Омар Яги. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади