Америкалик таниқлик модель ва актриса Ким Кардашян «Twiiter» асосчисидан твитларни таҳрирлаш функциясини жорий этишни сўради, деб хабар берди «Xabar.uz».
«Мен Канье Уэстга бағишланган кечада @jack билан («Twiiter» асосчиси Жек Дорси) учрашдим ва унга таҳрирлаш тугмасини жорий этиш таклифини билдирдим. Ишонаманки, у мени эшитди», — деб ёзади Кардашян ўзининг «Twiiter»даги саҳифасига.
Бунга жавобан Дорси «Нима учун мени у ерга таклиф этишганини энди тушундим», деб жавоб қайтарди.
Таҳрирлаш функциясининг йўқлиги «Twiiter»нинг катта хатоси ҳисобланади: Агарда сиз твит ёзиш вақтида бирорта хатога йўл қўйсангиз, уни фақатгина ўчириб ташлабгина тузата оласиз. Кардашян каби мегаюлдузлар учун эса бу муаммо келтириб чиқаради. Улар ўз хатосини тўғирлагунича твит минглаб ретвит йиғишга улгуради.
Ҳозирча «Twiiter» янги тугманинг жорий этилишини инкор этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди