10:56 / 17.06.2018
5 085

Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳар бири 99 млн доллар бўлган 4 дона самолёт харид қилади

Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳар бири 99 млн доллар бўлган 4 дона самолёт харид қилади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Airbus A320neo янги тор фюзеляжли самолётларга эга бўлади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Авиакомпания лизинг асосида тўртта Airbus A320 туркумидаги Airbus A320neo самолётларини сотиб олади.

"Булар тор фюзеляжли йўловчи реактив самолётларининг янгиланган версиясидир. Ўртача 150-200 ўринли бу самолётлар тежамкор двигатели ва фюзеляжининг замонавий ишланмаси боис ёнилғини сезиларли равишда тежаш имконини беради", — деб маълум қилган авиакомпания.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" раҳбарияти Airbus A320 самолётларини сотиб олиш борасида хорижлик ҳамкорлар билан учрашув ўтказган. Тез орада МАК ҳаво кемаларини лизинг асосида тақдим этувчи бошқа компаниялар билан музокараларда қатнашади.

Маълумот учун, Airbus A320neo самолётларнинг нархи 99 млн доллар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳар бири 99 млн доллар бўлган 4 дона самолёт харид қилади