15:57 / 19.06.2018
4 881

Етакчи хорижий компаниялар Тошкентдаги ҳалқа метро йўли учун поездлар етказиб беришга тайёр

Етакчи хорижий компаниялар Тошкентдаги ҳалқа метро йўли учун поездлар етказиб беришга тайёр
Фото: «Podrobno.uz»
Етакчи хорижий компаниялар Тошкентда қурилаётган ҳалқа метро йўли учун ўз поездларини етказиб беришга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади «Дарё».

«Ҳозир махсус ишчи гуруҳ ҳалқа метро йўли учун поездлар бўйича таклифларни ўрганиб чиқмоқда. Бу масалада етакчи чет эл компаниялари катта қизиқиш билдирмоқда. Параллел тарзда йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш бўйича Тошкент заводида маҳаллий поездларни яратиш ишлари бормоқда. Биз, албатта, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни афзал кўрамиз. Бироқ маҳаллий завод хорижлик ишлаб чиқарувчилар билан қўшма тарзда поездлар қуриши билан боғлиқ вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Бошқа бир қатор таклифлар ҳам бор», — деди «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси ўринбосари Акмал Камолов.

Метро ҳалқа йўлининг жами узунлиги 51,1 километрни ташкил қилади. Ушбу йўналиш бўйича поездларнинг ўртача ҳаракат тезлиги 60 километрга етади, ҳалқа бўйлаб йўлни босиб ўтиш вақти 1 соат-у 10 дақиқа этиб белгиланган.

Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 8 бекатдан иборат қисми қурилади. Кейинчалик у «Олмазор», «Беруний», «Бодомзор» ҳамда «Тузель» бекатлари орқали яна «Дўстлик» бекатига туташтирилиб, яхлит метро ҳалқасини ташкил этади. Мазкур метро йўли Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Етакчи хорижий компаниялар Тошкентдаги ҳалқа метро йўли учун поездлар етказиб беришга тайёр