19:35 / 20.06.2018
4 583

Ўзбекистонлик қизлар Technovation Challenge 2018 финалига чиқди

Ўзбекистонлик қизлар Technovation Challenge 2018 финалига чиқди
Ўзбекистон тарихида биринчи марта мамлакат жамоаси қизлар учун йирик Technovation Challenge 2018 халқаро танлови финалига йўл олди, дея хабар қилди ташкилотчилар «Газета.uz"га.

20 июнь куни бутун дунёдан энг яхши 12 финалчи аниқлаб олинди. Финалчи жамоалар ёш гуруҳлари бўйича ажратиб чиқилди: 6 та жамоа катта ёшлилар (15−18 ёш) ва 5 та жамоа кичик ёш (10−15 ёш).

Кичик гуруҳлар ўртасидаги финалчилардан бири — Ўзбекистондан Generation Zжамоаси ELIST (видео) иловасини тақдим этди. Жамоа лойиҳани финалда халқаро ҳакамлар жамоасига тақдим этиш учун Калифорнияга (АҚШ) боради.

6−10 август кунлари бўлиб ўтадиган финалда жамоалар иккита биринчи ўрин (ҳар бир ёш гуруҳида биттадан) учун кураш олиб боради.

Жамоа аъзолари: Тошкентдаги мактаб ўқувчилари Муслима, Севинч, Тамила ва Фарингиз. Менторлар: Чарос Шавкатова ва Муаззамхон Юсупова. IT-менторлар: Достонхон Озодхўжаев ва Миркамол Ҳамидов.

ELIST мобил иловаси оилада гендер тенглигига бағишланган бўлиб, уй ишларини болалар ва қизлар ўртасида тенг тақсимлашга ёрдамлашади.

Жорий йилда танловда 2000 дан ошиқ жамоалар қатнашди. Уларнинг 29 таси Ўзбекистондан (жумладан 2 таси Урганч ва Қаршидан). Халқаро ярим финалга Ўзбекистондан 6 жамоа йўл олди.

Technovation лойиҳасидан кўзланган мақсад — 10−18 ёшли қизларда танқидий фикрлаш, тадбиркорлик ва дастурлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Қизлар муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, лойиҳа бизнес режаларини ёзишни ўрганади, лойиҳа ҳақида видеога олиб, уни танлов финалида тақдим этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонлик қизлар Technovation Challenge 2018 финалига чиқди