13:57 / 22.06.2018
4 701

Қозоғистон интернет-бизнес ассоциацияси президенти: тез орада Ўзбекистонга қозоғистонлик ўйинчилар ёпирилиб киради

Қозоғистон интернет-бизнес ассоциацияси президенти: тез орада Ўзбекистонга қозоғистонлик ўйинчилар ёпирилиб киради
Фото: «Uzcard.uz»
Қозоғистон интернет-бизнес ва мобил тижорат ассоциацияси (ҚИБA) президенти Константин Горожанкин тез орада Ўзбекистонга қозоғистонлик ўйинчилар ёпирилиб киришини айтди, деб ёзади Дарё.

«Бугун Ўзбекистон бозори 2011—2012 йиллардаги Қозоғистон бозорини эслатмоқда, ўшанда бизда электрон тижорат шиддатли ривожланишни энди бошлаган, жорий етакчилар фаол ўсаётган эди. Муаммолардан бири шундаки, ҳозирча Ўзбекистонда интернет-дўконлардаги харидлар учун фақат маҳаллий тўлов тизимлари карталари билан тўлаш мумкин. Аммо бу тўсиқ бартараф этилиши билан, Ўзбекистон бозорига қозоғистонлик ўйинчилар ёпирилиб киради. Бизнесни кенгайтириш учун бундай имкониятни қўлдан бой бериш керак эмас», — деди ҚИБA президенти.

«Марказий Осиёдаги учта энг йирик шаҳар — Тошкент, Олмаота ва Остонанинг ҳиссасига минтақада истиқомат қиладиган жами шаҳар аҳолисининг 26 фоизи тўғри келади, аҳолиси сони 500 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳарлар яна 20 фоизни таъминлайди. Яъни, фақат шу ресурсни жалб қилиш билан, e-commerce бозори ўйинчилари Марказий Осиё шаҳар бозорининг деярли ярмини эгаллаш имкониятига эга бўлади», — дея фикр билдирди Горожанкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қозоғистон интернет-бизнес ассоциацияси президенти: тез орада Ўзбекистонга қозоғистонлик ўйинчилар ёпирилиб киради