09:28 / 30.06.2018
4 245

Motorola бренди остида янги смартфон намойиш этилади

Motorola бренди остида янги смартфон намойиш этилади
Смартфон ишлаб чиқаришда Motorola брендидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган Хитойнинг Lenovo компанияси Google корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган янги қурилмани намойиш этади.

Android Headlines'да ёзилишича, Motorola One номли смартфон Android One лойиҳаси доирасида ишлаб чиқарилган Google операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Ушбу дастурий платформа ортиқча иловалардан холи бўлиб, унда Google'нинг Gmail, YouTube, хариталар каби машҳур дастурлари ўрнатилган.

Xiaomi Mi A1, HTC U11 ва қатор бошқа моделлар Android'нинг шундай версияси базасида ишлайди.

Motorola One смартфони iPhone X услубидаги дизайнга эга бўлади - 6,2 дюймли ҳошиясиз экраннинг юқори қисмини камералар ва динамика тизими безайди. Экран ўлчамлари 2280x1880 пикселни ташкил қилади. Минимал комплектация 4 Гб оператив ва 64 Гб доимий хотирага эга бўлади. Асосий камера ўлчами - 12 Мп, фронтал камераники эса 8 Мп бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек 3780 мАс аккумулятор сиғимига эга Motorola One Power модификацияси ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Motorola бренди остида янги смартфон намойиш этилади