21:00 / 04.07.2018
5 321

Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади

Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг галдаги муҳим вазифалари сифатида —

Инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсифакция қилиш учун криптоактивлар айланмаси соҳасида турли фаолиятларни, жумладан, майнинг (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссион йиғимлар форматида мукофот олиш имкониятини берувчи янги блоклар яратиш ва тақсимловчи платформани қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият), смарт контрактлар (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар битилган электрон шартнома), консалтинг, эмиссия, айрибошлаш, сақлаш, тарқатиш, бошқариш, суғурталаш, крауд-фандинг (жамоавий молиялаштириш) шунингдек, «блокчейн» технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;

Малакали кадрларни тайёрлаш;

Криптовалюталар ва «блокчейн» технологиялари сохасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик;

Илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олиб, бу борада зарур ҳуқуқий базани яратиш назарда тутилмоқда.

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб «блокчейн» технологиялари давлат харидлари, давлат хизматлари кўрсатиш, шахс ҳақидаги маълумотлар верификацияси учун давлат органлари фаолиятига жорий қилинади.

Қарорга кўра 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб ўрнатиладиган тартибга кўра крито-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият, жумладан крипто-активлар билан савдо қилувчи крипто-биржалар яратиш лицензияланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади