Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди

  • Технология
  • 8-07-2018, 17:16
  • 797
  • Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди
    Яқинда тармоқларда Motorola One смартфонининг рендери намойиш қилинганди. Энди эса янги қурилманинг «жонли» фотосурати оқ рангда тақдим этилди.

    Slash Leaks нашри янги смартфоннинг суратини намойиш қилиши билан бирга, унинг тавсифи ҳақда ҳам айрим маълумотларни берди. Қурилманинг орқа томонида иккита асосий камера чақноғи ва бармоқ излари сканери кўриниб турибди. Олд томонида кенгформатли дисплей ўрнатилади. У худди iPhone X смартфонидаги каби қирқмали бўлади.

    Афсуски, Slash Leaks нашри қурилманинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида унчалик батафсил тўхталмаган. Фақат шу нарса маълумки, девайс «тоза» Android 8.1 Oreo’да ишлайди. Қолаверса, қурилма фақат оқ рангда чиқмайди. Сотувга яна қора ранглиси ҳам чиқарилади, деган маълумотлар бор.

    Motorola компанияси 2 августда янги қурилмалари намойишини ўтказиши ҳақда маълум қилган. Ўшанда Moto Z3 Force флагмани билан бирга Motorola One ҳам намойиш қилиниши мумкин, дейилмоқда хабарда.

    Манба: Terabayt

    » » Motorola One смартфони оқ рангда намойиш қилинди
    Яндекс.Метрика