21:09 / 09.07.2018
4 362

Энди мобиль иловалар орқали валюта айирбошлаш мумкин

Энди мобиль иловалар орқали валюта айирбошлаш мумкин
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низом билан резидент жисмоний шахсларга тижорат банкининг махсус дастуридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти берилмоқда.

Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.

Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энди мобиль иловалар орқали валюта айирбошлаш мумкин