Scope хайрия ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одамларни бахтсизроқ ва ҳасадгўй қилиб қўяди. Бу ҳақда Sof.uz хабар берди.
Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқларда бошқа фойдаланувчилар билан суҳбатлашганларнинг деярли учдан икки қисми ўзини бахтсиз ва ёлғиз деб ҳис қилади. Сўровномада қатнашган 1500 нафар фойдаланувчининг ярми эса ўзининг эътиборни жалб қила олиш қобилиятига эга эмаслигига ишонч ҳосил қилган.
Бундан ташқари, тадқиқот иштирокчиларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларга тобе бўлиб қолганига иқрор бўлиб, уларни кам ишлатишдан фақат хурсанд бўлишини айтди.
Шунингдек, фойдаланувчилардан ярмининг суҳбатдоши жўнатган ўта шахсий, ҳиссиётга бой хабарлардан жаҳли чиқиши аниқланди.
«Одамлар жуда кўп вақтини интернетда сарфлайди. Бу эса, кўп ҳолларда уларнинг тажанг бўлиб қолиб, ўзини хунук деб билишига олиб келади. Одамлар ‘рақамли гиёҳвандлик’дан дам олишлари керак», дейди Scope’нинг вакили. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди