Одноклассники OK Live да кўрсатувларнинг “жонли” шарҳлаш режимини ишга туширишди

  • Технология
  • 19-07-2018, 12:13
  • 566
  • Одноклассники OK Live да кўрсатувларнинг “жонли” шарҳлаш режимини ишга туширишди
    Тўғридан-тўғри эфирлар муаллифлари OK Live мобил стриминг иловасида бошқа кўрсатувларга янги шарҳлаш режими билан уланишлари мумкин. OK ижтимоий тармоқлар ва стриминг сервислар ичида биринчи бўлиб тўғридан-тўғри эфирда шарҳлашни ишга туширди.

    Энди OK Live иловасида музейлар ва бошқа қизиқарли жойлардан экскурсиялар олиб бориш, йирик воқеалар кўрсатувларини шарҳлаш ҳамда фойдаланувчилар эфири ва гуруҳларини ўз контенти билан тўлдириши мумкин.

    ОК даги муаллифлар ижод учун янги имкониятларга эга бўлишади, улар ўз контентларини анча хилма-хил қилишлари, бошқа кўрсатувларни кўраётиб, томошабинлар билан ўз ҳислари ҳақида ўртоқлашишлари мумкин. Масалан, стример ўз хонадонини тарк этмасдан, дунёнинг ҳар қандай шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсия ўтказиши мумкин – у шаҳарга ташриф буюрган кишининг тўғридан-тўғри эфирини шарҳлаб туради. Ёки Третьяков галереясида, музей қоидаларини бузмасдан, бир нечта минг томоршабинга экскурсовод бўлиши мумкин – у одатдаги ташрифчининг тўғридан-тўғри эфирини шарҳлаб туради.

    Тўғридан-тўғри эфирни шарҳлаш учун OK Live да стримни топиш ва экраннинг юқори ўнг қисмидаги янги иконкани босиб унга уланиш лозим. Шундан кейин стрим муаллифининг тасвири тушган дарча оригинал кўрсатувга қўшилади, ва муаллиф экранда бўлаётган воқеаларни шарҳлаши мумкин. Бундай эфирни фойдаланувчи профилидан ҳам, гуруҳ маъмуриятидан ҳам яратиш мумкин.

    Иловада овозларни микширлаш ноёб технологияси ишлатилади, у автоматик равишда кўрсатувлар овозини мослайди ва комментатор овозини биринчи планга чиқаради.

    Охирги йилда ОК даги кўрсатувларнинг оммалашуви уч марта ортди: ҳар ойда ижтимоий тармоқдаги тўғридан-тўғри эфирлар 2 млрд.дан ортиқ кўришларга эга бўлмоқда. OK Live иловаси AppStore ва Google Play да 3 млн.дан ортиқ ўрнатишлар олди, унинг кундузги аудиторияси эса 2017 йилда икки баровар ўсди.

    » » Одноклассники OK Live да кўрсатувларнинг “жонли” шарҳлаш режимини ишга туширишди
    Яндекс.Метрика