15:25 / 22.07.2018
6 570

Ўзбекистон 2017 йилда Украинадан 2000 та автомат ва тўппонча-пулемёт сотиб олди

Ўзбекистон 2017 йилда Украинадан 2000 та автомат ва тўппонча-пулемёт сотиб олди
Фото: «Podrobno.uz»
Ўзбекистон ўтган йили Украинадан ўқотар қуроллар туркумини харид қилди. Бу ҳақда Украина қурол-аслаҳаси экспорти назорати бўйича давлат хизматининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисоботида билдирилган, дея хабар беради «Дарё».

«2017 йили Украина АҚШ, Ўзбекистон, Иордания, Муғулистон ва Туркияга 17 мингдан ортиқ ўқотар қурол, шунингдек, 800 дан ошиқ енгил қурол-аслаҳа етказиб берди», — дейилади ҳисоботда.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонга ўтган йили 2000 та автомат ва тўппонча-пулемёт етказиб берилган.

Маълумот учун, ўтган йили АҚШ Украина қурол-аслаҳасининг асосий харидорига айланди: Киев Вашингтонга 15040 автомат ва тўппонча-пулемёт, 790 та винтовка ва гранатомёт сотди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон 2017 йилда Украинадан 2000 та автомат ва тўппонча-пулемёт сотиб олди