17:56 / 08.08.2018
5 003

Ўзбекистонга Hyundai тезюрар поездларини олиб келиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонга Hyundai тезюрар поездларини олиб келиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниясини Тошкент ва Самарқанд ўртасида яна бир тезюрар йўналишни ташкил этиш учун жалб этмоқчи. Бу давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 июнда қабул қилинган Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида белгилаб қўйилган.

Мазкур лойиҳа 2019 йилга мўлжалланган бўлиб, бунинг учун 1 млрд. АҚШ доллари йўналтирилади. Шундан 50 млн. доллари “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси томонидан, 950 млн. доллари эса Hyundai Rotem томонидан ажратилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун,Hyundai Rotem Hyundai Motor Group компанияси таркибида бўлиб, унга 1979 йилда асос солинган. Жанубий Кореянинг мазкур бренди дунё бўйича дизель ва электр қувватида ҳаракатланадиган тезюрар поездларнинг етказиб берувчилар ичида етакчилар қаторида туради.

Компания поездларидан жаҳоннинг 50дан ортиқ давлатида фойдаланиб келинади. АҚШ, Янги Зеландия, Австралия, Канада кабилар шулар жумласидандир. Hyundai Rotem поездлари Марказий Осиёда минтақаси бўйича ҳозирча Қозоғистоннинг Алмати метросида йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонга Hyundai тезюрар поездларини олиб келиш режалаштирилмоқда