«Ўзбектелеком» Интернет-каналлари тарифларини пасайтирди

  • Технология
  • 10-08-2018, 16:35
  • 1 384
  • «Ўзбектелеком» Интернет-каналлари тарифларини пасайтирди
    «Ўзбектелеком» операторлар ва провайдерларга Интернет-каналлар учун тарифларни пасайтирди, деб хабар беради компания матбуот-хизмати.

    «9 август куни «Ўзбектелеком» АК бош директори Шуҳрат Қодиров томонидан мобил ва қайд этилган алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун UZTELECOM Интернет-каналлари тарифларини 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтириш тўғрисида қарор имзоланди», - дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, бир ойда компания иккинчи марта Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда.

    Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июль куни эълон қилинган. Унга кўра тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шундай қилиб, нархларнинг умумий арзонлашиши 3%ни ташкил этди.

    «Ўзбектелеком» хабарида таъкидланишича, ҳар бир мобил алоқа оператори ва провайдер тақдим этувчи хизматларининг охирги истеъмолчи учун нархларини мустақил равишда белгилайди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбектелеком»да ўзгаришлар юз бергани, аввалги бош директор яна раҳбар этиб тайинлангани хабар қилинганди.

    » » «Ўзбектелеком» Интернет-каналлари тарифларини пасайтирди
    Яндекс.Метрика