19:20 / 12.08.2018
5 186

“Камаз” Ўзбекистон ҳарбий қисмлари учун юк машиналари ишлаб чиқаришни 10 баробар оширади

“Камаз” Ўзбекистон ҳарбий қисмлари учун юк машиналари ишлаб чиқаришни 10 баробар оширади
Ўзбекистон ўз ҳарбий қисмлари учун 1,1 минг дона “Камаз” юк машиналарига буюртма берди.

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Татаристон президенти Рустам Миннихонов билан қатор қўшма лойиҳаларни муҳокама қилгани ҳақида онлайн нашримизда хабар бергандик. Бу борада “Камаз” юк машинаси техникаларини етказиб бериш линияси бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Маълумки, юртимизда ўтган йил охирида ушбу бренд остида транспорт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди.

“Уларни Самарқандда йиғишни бошлашди, у ерда бўш майдон бор эди, илк 100 та машинани йиғишди, ҳарбийлар уларни кўришди, жорий йилда буюртма сони 1100 та машинага етди. Ҳозир биз MAN чиқаришни тўхтатамиз, ушбу майдонда “Камаз” иш бошлайди”, - деди Тошкент вилоят ҳокими Татаристон президенти билан Қозондаги учрашуви давомида.

Ўз навбатида ҳоким Тошкент вилоятида “Камаз” юк машиналарига сервис хизматлари кўрсатиш бўйича марказни очиш режалари муҳокама қилингани, сабаби барча 42 та ҳарбий қисм Тошкент атрофида жойлашганига тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Камаз” ўртасидаги келишув РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида имзоланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » “Камаз” Ўзбекистон ҳарбий қисмлари учун юк машиналари ишлаб чиқаришни 10 баробар оширади