10 сентябрдан 30 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш амалга оширилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
1 октябрдан бошлаб, Тошкент ва Тошкент вилояти абонентлари учун фақатгина 9 хонали телефон рақамлари амал қилади.
Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш алоҳида жадвал бўйича амалга оширилади ва бу ҳақда қўшимча тарзда маълум қилинади.
Тезкор чақирув хизматлари ва қисқа 4 хонали рақамларга қўнғироқ қилиш тартиби ўзгармайди. Халқаро форматда қўнғироқ қилиш тартиби ўзгармайди (+998-ххххххххх).
Рақамлар нотўғри терилганда, бу ҳақда огоҳлантирувчи овозли хабар тизими йўлга қўйилади (Ҳурматли абонент, 9 хонали телефон рақамли тизимга ўтиш муносабати билан, абонент рақамини оператор коди билан теришингизни сўраймиз). Бундан ташқари қисқа 1192 рақами орқали туну кун абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати фаолият кўрсатади.
Фото: «Газета.uz»
Телефон рақами қайси операторга ёки вилоятга тегишли эканлигини www.rtmc.uz сайтига кириб, «Интерактив хизматлар» бўлимидан, шунингдек, @uztbmbot телеграм-боти ёрдамида аниқлаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда