15:31 / 15.09.2018
5 483

Навоийда 9-синф ўқувчиси «Мобил музлаткич» ясади

Навоийда 9-синф ўқувчиси «Мобил музлаткич» ясади
Навоий вилоятида 9-синф ўқувчиси Хумоюн Ҳайдаров қўлда кўтариб юриладиган “холодильник”, яъни “Мобил музлаткич” ясади. Ихтиро муаллифининг айтишича, у асосан тиббиётда аъзоларни кўчиришда ишлатишга мўлжалланган. Бу хақда Turon24 хабар бермоқда.

2002 йилда Навоий шаҳрида таваллуд топган Ҳ.Ҳайдаров айни пайтда вилоятдаги ёш олимлар клуби сардори. У жорий йилнинг 17 январ куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Политехника музейи ҳамда “Узавтосаноат” АЖ томонидан ташкил этилган “Ёш ихтирочилар” танловида қатнашган эди. Унда қиш кунлари ҳам ишлатилиб, уйга газ чиққанда хабар берадиган “Ақлли вентилятор” ихтироси билан “Энг яхши муҳандислик иши” номинациясида ғолиб бўлган.

Ёш ихтирочи 16-18 август кунлари Мексика давлатида ўтказилган “First Global Challange” халқаро робототехника олимпиадасида ҳам иштирок этиб, Марказий Осиё ихтирочилари ўртасида мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Навоийда 9-синф ўқувчиси «Мобил музлаткич» ясади