20:53 / 17.09.2018
5 056

UzCard фаолияти қайта тикланди

UzCard фаолияти қайта тикланди
UzCard фаолияти қайта тикланди, деб хабар қилди маҳаллий банк карталар оператори.

"UzCard тизимида "нохуш ҳодиса" юз берганидан сўнг компаниямиз мутахассислари томонидан уни батараф этиш ва процессинг маркази фаолиятини тиклаш ҳамда карталардаги маълумотларни сақлаб қолиш учун барча чоралар кўрилди. Шунингдек ушбу ҳодиса юзасидан тафтиш ўтказилди. Тизимни қайта тиклаш учун ўз мутахассисларимиздан ташқари ҳамкор компаниялардан ҳам мутахассислар таклиф қилинди", - дейилган компания хабарида.

Амалга оширилган ишлар натижасида барча техник ва дастур муаммолари бартараф этилди. Айни дамда UzCard тизими фаолиятини тўлиқ тиклаш учун босқичма-босқич ишлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UzCard фаолияти қайта тикланди