Хитойда Gmail почта хизмати блоклаб қўйилди

  • Технология
  • 29-12-2014, 16:28
  • 1 370
  • Хитойда Gmail почта хизмати блоклаб қўйилди

    Хитой ҳукумати мамлакат ҳудудида Google корпорациясининг Gmail почта хизматини блоклаб қўйди. Бу ҳақда Reuters’га асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

    GreatFire.org ташкилоти вакилининг сўзларига кўра, Хитой бу ҳаракати билан шунчаки Google компаниясининг мамлакатдаги фаолиятини йўқотишга қаратилган ишларини давом эттирмоқда.

    Пекин шу усул билан Gmail’нинг хитойлик фойдаланувчиларини бошқа почта хизматларига ўтишига эришмоқчи эканлиги қайд этилган.

    Манба: Daryo.uz