«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифларини пасайтирди

  • Технология
  • 1-01-2015, 16:10
  • 1 309
  • «Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифларини пасайтирди

    «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2014 йил 29 декабрдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с. учун 265,79 долларга пасайтирди, Бу ҳақда «12news.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

    Жорий йилда тарифлар бир неча марта пасайтирилди. Жумладан, 1 Мбит/с. учун тариф 4 июндан 306,04 доллар, 4 июлдан 303,51 доллар, 29 августдан 299,22 доллар, 11 сентябрдан эса 286,74 доллар этиб белгиланган. «Ўзбектелеком» 4 декабрдан тарифларни 1 Мбит/с. учун 276,27 долларга пасайтирган.

    Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифлари беш марта пасайган. 2013 йил январда 1 Мбит/с. қиймати 409 долларни ташкил қилган бўлса, декабрда 322 доллар қилиб белгиланган.