Хитойлик фойдаланувчилар блок қилинган Gmail’га киришнинг уддасидан чиқишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойлик фойдаланувчилар блок қилинган Gmail’га киришнинг уддасидан чиқишмоқда

Технология 3-01-2015, 18:50 952
Хитойлик фойдаланувчилар блок қилинган Gmail’га киришнинг уддасидан чиқишмоқда

Gmail’нинг Хитойдаги фойдаланувчилари тўрт кунлик танаффусдан сўнг ўз почталарига кириш имконига эга бўлишмоқда. Бу ҳақда TechSpot'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда .

Google томонидан олинган Gmail серверлар мониторинги графигида сўнгги бир кун ичида трафик аввалги тўрт кунликка нисбатан ўсганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ҳукумати ўз ҳудудида Google’нинг почта хизмати Gmail’ни блок қилиб қўйган эди.

Маълумот учун, Google ва Хитой ўртасидаги келишмовчиликлар олти ойдан бери давом этмоқда.

Хитой ҳукуматининг даъволарига кўра, Google бевосита мулоқот олиб боришдан бош тортмоқда, бироқ Google’га Хитой ҳукумати қўймоқчи бўлаётган чекловлар маъқул келмаяпти.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.