Beeline роуминги дунёнинг 185 мамлакатида амал қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline роуминги дунёнинг 185 мамлакатида амал қилади

Технология 6-01-2016, 15:57 974
Beeline роуминги дунёнинг 185 мамлакатида амал қилади

Beeline ҳалқаро овозли роуминг хизматлари дунёнинг 185 та мамлакатидаги 499 та оператор тармоғида амал қилиши ҳақида хабар беради.

“Биз мижозларимиз ҳақида қайғурамиз, ва улар ҳар доим алоқада қолишлари учун барча имкониятларни яратади, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев. – Бир неча йил давомида ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш устида мунтазам равишда иш олиб бориш ва инновацияларни ишга солиш натижасида, биз биринчи рақамли роуминг-оператор бўлиб қолмоқдамиз”.

Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилда роуминг-ҳамкорлар сони бўйича Ўзбекистонда биринчи ўринга чиқган. Компания, шунингдек GPRS-роуминг (161 та мамлакатда 371 та оператор) ва CAMEL-роуминг (дунёнинг 103 та мамлакатида 235 та оператор) сегментларида ҳам етакчилик қилади.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.