Microsoft интернет учун SIM-карталар сотади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft интернет учун SIM-карталар сотади

Технология 10-01-2016, 11:54 847
Microsoft интернет учун SIM-карталар сотади

Windows универсал дўконида Microsoft’нинг янги иловаси - Cellular Data пайдо бўлди. Келтирилган таърифга кўра, у мобил интернет билан ишлашга мўлжалланган.

Фойдаланувчи Microsoft’дан махсус SIM-картани сотиб олиб, уни Windows-смартфонга ёки планшетга жойлаштириш, Cellular Data иловаси ёрдамида ҳисобни тўлдириш ва интернетга уланиш имкониятига эга бўлади. Роуминг ҳозирча кўзда тутилмаган, яъни алоқа фақат SIM-карта харид қилинган давлатда ишлайди.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.