12 январдан Microsoft компанияси Windows 8ни қўллаб-қувватлашни расман тўхтатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

12 январдан Microsoft компанияси Windows 8ни қўллаб-қувватлашни расман тўхтатди

Технология 13-01-2016, 00:35 779
12 январдан Microsoft компанияси Windows 8ни қўллаб-қувватлашни расман тўхтатди

2016 йилнинг 12 январидан бошлаб Microsoft компанияси Windows 8 операцион системасини янгилашлар, жумладан, хавфсизлик тизимини янгилашни ўз ичига олган қўллаб-қувватлашни расман тўхтатди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Мутахассислар анча аввалроқ унча кенг оммалашмаган Windows 8ни янгилаш тўхтатилишини маълум қилган эди. Уч йил мобайнида мазкур операцион система бозорда бор-йўғи 2,8 фоиз улушга эга чиқа олди. Шунга ўхшаш ҳолат 2007 йилда Microsoft Vista билан ҳам кузатилган эди.

Windows 8 фойдаланувчилари эса 2013 йилда чиқарилган Windows 8.1га ўтишлари мумкин. Ушбу ОС Windows 8нинг қайта ишланган намунаси ҳисобланади. Мазкур ОСнинг қўллаб-қувватлаш эса 2023 йилга борибгина тўхтатилади.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.