Microsoft интернетга уланиши мумкин бўлган янги Nokia телефонини 29 доллардан сотувга чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft интернетга уланиши мумкин бўлган янги Nokia телефонини 29 доллардан сотувга чиқаради

Технология 6-01-2015, 11:27 1 015
Microsoft интернетга уланиши мумкин бўлган янги Nokia телефонини 29 доллардан сотувга чиқаради

Microsoft корпорацияси Facebook мессенжери ва Twitter дастури ўрнатилган янги ҳамёнбоп Nokia 215 телефони сотувга чиқарилишини эълон қилди, Бу ҳақда «Tjournal.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда .
Янги гаджет Microsoft Phone тизимида эмас, балки Series 30+ операцион тизимида ишлашига қарамай, унга Facebook мессенжери, шунингдек Twitter ва Facebook мобил дастурлари ўрнатилган. Браузер сифатида Bing қидирув тизимига эга Opera Mini дастуридан фойдаланилади. Интернет 2G тармоғи орқали ишлатилади.

Телефон бир ва икки SIM-картали версияда чиқарилади: биринчиси 29 кунгача, иккинчиси уч ҳафтагача қайта зарядлантирилмасдан ишлаши мумкин. Телефонга узлуксиз 50 соат ишлай оладиган MP3-плеер ва 45 соат ишлайдиган FM радио ўрнатилган. Қурилма 0,3 мегапикселли камерага эга. 32 Гигабайтгача бўлган сиғимга эга ташқи хотира қурилмаларини жойлаштириш мумкин.

Телефон 2015 йилнинг биринчи чорагидан Европа, Осиё, Ўрта Шарқ ва Африканинг бир нечта давлатларидан иборат чекланган рўйхатдаги ҳудудларда 29 доллардан сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

Фото: tjournal.ru / daryo


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.